Главная » 2012 » Июль » 2 » 1 ИЮЛ. ТАРИХГА МУҲРЛАГАН ВОҚЕАЛАР!
16:18
1 ИЮЛ. ТАРИХГА МУҲРЛАГАН ВОҚЕАЛАР!

ОДАМЛАР, ХАЛҚЛАР, МАМЛАКАТЛАР ТАРИХИНИ ЎЗГАРТИРГАН ВОҚЕАЛАР! ҲАММАСИ ЙИЛЛАР ТУРЛИЧА БЎЛСА-ДА, БИРИНЧИ ИЮЛДА СОДИР БЎЛГАН! УЛАРНИНГ ЭНГ МУҲИМЛАРИ БИЛАН ТАНИШТИРИШНИ ЛОЗИМ ТОПДИК!  

 

1916, 1 июл: Франциянинг Сомме ҳудудида немис ва инглиз тилида сўзлашувчилар ўртасида катта жанжал келиб чиқади. Пулемётлардан уқуви кучли бўлган немислар 20 000 та инглиз аскарларини қирғин барот қилиб, 40 000 тасини жароҳатлайди. 4.5 ой давом этган уруш-жанжаллар оқибатида 600.000 та британ ва француз аскарлари ўлдирилади, жароҳатланади, ном-нишонсиз йўқолади.

1920, 1 июл: Германия умумий қарзи 200 000 000 000 рақамлар қаторига эришганини эълон қилади. Турли қатламларда норозиликлар келиб чиқади.

1932, 1июл: АҚШ губернатори Франклин Д. Рузвельт президентликка номзод сифатида Чикагонинг Демократик Партияси Миллий съездида тасдиқланади.

1932, 1 июл: Япон ҳарбийлари Хитой божхонасини қуршаб олиб, барча раҳбар ва ходимларни бинони тарк этишга мажбур қилишади.

1943, 1 июл: Бирлашган шимолий-шарқий африка ҳаво кучлари Сицилияга портлаш ҳужумини бошлайди. 24 соат давом этган қақашатгич зарбалар Иккинчи жаҳон Уруши даврида Италиянинг ташқи мудофаа кучларини жонсизлантиришга қаратилганди.

1956, 1 июл: АҚШ президенти Эйзенхауэр  50 млрд. долларни штатлараро 42 500 миль автомагистраллар қурилишига ажратади. 13 йил давом этган йўл бунёдкорлиги айни пайтда яхшигина фойда ҳам олиб келмоқда. Ахир, ҳар бир литр бензин учун 19 цент солиқ тўланади!

1966, 1 июл: Шимолий Вьетнамда ёқилғи қурилмалари портлаши оқибатида бир неча кун давомида йўқотилган нефть 25 фоизни ташкил этди.  

1968, 1 июл: АҚШ ва СССР келажак қуроли - ядро муаммолари борасида катта музокаролар олиб борди. Бу баҳс ҳануз тўхтамаётир. Устига-устак ядро қуролига эга мамлакатлар сафи бармоқ билан санарли даражага етди.

 

1982 йилнинг 1 июлида, яъни 30 йил олдин Нью-Йорк шаҳрида 4000 та келин-куёвнинг тўйи бўлди! Бу эса тарихдаги энг катта тўй номи билан ёдга олинади!

1994, 1 июл: Ёсир Арофат 27 йиллик муҳожирликдан сўнг Фаластинга қайтди.

1997, 1 июл: Гонконг Буюк Британия бошқарувидан озод этилади. Гонконг 156 йил Британия мустамлакасидан сўнг Хитой ҳукуматига қайтарилади. Тунг Чи-хва Гонконгнинг янги раҳбари сифатида қасамёдга келтирилади.

1999, 1 июл:  Қиролича томонидан ташкил этилган Янги Шотландия парламенти - 300 йил давомида мамлакатнинг биринчи бора ўз парламентига эга бўлди дегани!  

2004, 1 июл:  Кассини-Гюгенс номи билан машҳур миссия – халқаро фазовий парвоз 6 йил деганда Сатурнга етди ҳамда биринчи маротаба омадли тарзда Сатурннинг улкан фотосуратини муҳрлаб,  Ерга жўнатди!

2006, 1 июл:  Хитой дунёдаги энг баланд темирйўлни очди.  Бу темирйўл Цинхайдан Тибет пойтахти Лхасгача бўлган масофани бирлаштирди. Қизиғи, темирйўлнинг энг юқори нуқтаси денгиз сатҳидан 5072 метрни ташкил этиб, 900 километрлик масофага чўзилади ва у денгиз сатҳидан 4000 метр юқорида давом этади!  


2007, 1 июл: Буюк Британияда чекишни таъқиқловчи қонун кучга кирди. Ҳатто анъанавий британ пабларида ҳам чекиш маън этилди!

2007, 1 июл: Малика Диана хотирасига бағишлаб биринчи маротаба йирик шоу тақдим этилди. 140 та давлатга трансляция қилинган концерт шаҳзодалар Уильям ва Гарри томонидан ташкил этилиб, унда Элтон Жон, Duran Duran, Staus Quo, Том Жонс ва бошқалар қўшиқ куйлади. Уэмбли стадионида 60 000 дан ортиқ томошабин шоудан тўғридан-тўғри баҳраманд бўлишди. Чипталар сотувидан тушган барча фойда, ҳатто ТВда намойиш учун берилган рухсатдан келган даромад ҳам хайрия ишларига сарфланди.

2008 йил, 1 июл: Жанубий Африка Республикасининг йирик намоёндаларидан бири Нельсон Мандела президент Жорж Бушнинг қонун лойиҳасига асосан АҚШнинг террорчилар рўйхатидан олиб ташланди.

2009, 1 июл: Хорватия бош вазири 2003 йилда ўз лавозимидан хоҳиши билан кетишга қарор қилди. Иво Санадер ўша пайтда президентликка энг муносиб номзод эди. Хорватия сийсий ҳаётини тарк этишига асосий сабаб ватани тарихида ўз аниқ мақсадига етди: НАТО таркибига мамлакатни кирита олди!

2012, 1 июл: Ўзбекистон Республикасидаги АҚШ элчихонасида Америка Мустақиллик байрами нишонланди. Дипломатлар, журналистлар, умуман олганда, америка "дўстлари” жамулжам бўлиб (шахсан элчи жаноблари ва рафиқаси томонидан таклифномалар қабул қилганлар), унутилмас шодиёнага гувоҳ бўлишди. Элчининг инглиз ва соф ўзбек тилидаги қутлов сўзлари ҳар галгидек ҳаммани қойил қолдирди! Мусиқа, эзгу тилаклар, ўзбекча ва америка ошхонасининг энг тотли таммаддилари – кеча завқига завқ улашди!

Мустақиллик куни АҚШнинг озод ва қарам бўлмаган мамлакат сифатидаги туғилган куни ҳисобланади. Кўплаб америкаликлар бу байрамни кун номи билан аташади: Тўртинчи июл!

1776 йил, 4 июлда Конгресс Мустақиллик декларациясини маъқуллайди. Иккинчи Континеньтал президенти Жон Хэнкок ҳамда Континеньтал Конгресс котиби Чарльз Томсон томонидан имзоланган ушбу декларация бутун мамлакат тарихини ўзгартириб юбориши кимнинг хаёлига келибди дейсиз!?

Ҳозирги АҚШ ҳудудида жойлашган ўша пайтдаги 13 та инглиз колониялари Англия қироли ва парламенти билан жангга киришади. Уларнинг фикрича, адолатсизлик колониянинг бўғзига тиқилганди! 1775 йилда уруш бошланади. 

Уруш давомида колониячилар шуни англаб етдики, улар шунчаки яхши ва одил муносабат учун эмас, балки Британия бошқарувидан озод бўлиш учун ҳам интилишди.  Бу ҳақда Мустақиллик Декларациясида аниқ кўрсатиб ўтилди ҳам. Колониянинг расмий ҳужжатларда илк бора Америка Қўшма Штатлари номи ишлатилди.  
Байрам мушаклар, пикник ва очиқ ҳаводаги турли тадбирлар, яна концертлар ва ватанпарварлик нутқларига уланиб кетади.

Байрамни дўстона тарзда нишонлаш учун қўшни ҳудудлар ҳам Америка шодлигига ошно тутинади: Канада, Дания, Норвегия, Швеция, Англия, Гватемала ва Филиппин.

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз жамоаси ва мухлислари номидан Америка халқини Мустақиллик байрамининг 236 йиллиги билан чин дилдан қутлаймиз. Халқларимиз ўртасидаги илиқ дўстона муносабатлар абадий бўлсин!

Просмотров: 626 | Добавил: FanatRayhon | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]