Главная » 2012 » Июнь » 16 » БУ ҚИЗИҚ!
11:39
БУ ҚИЗИҚ!


Иккита қўчқорнинг боши битта қозонда қайнамайди деган нақл бор. Бироқ, бу ҳам етмагандай "бошлар” сони ортса-чи?! "Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” самолётларига (Боинг русумли) чиқсангиз, ўриндиқларга бириктирилган экранингизни титкилай бошлайсиз ва бехосдан кўзингиз ажойиб маълумотларга тушади. Мусиқа бўлимида уч аёл хонанданинг альбомлари эътиборингизга ҳавола этилади: Юлдуз Усмонова "Бахт келганда шукур қил”, Озода Нурсаидова (Саидзода) "Ишқ шароби”, Райҳон "Севавераман”. Миллий авиакомпания "битта қозонда қайнатиш”ни росмана уддалаганига қойил! Қизиқ, учала хонанданинг ўзи таклиф этилган ушбу уч тўпламдан қай бирини тинглаб роҳатланаркин?! Озода Юлдузними? Юлдуз Озоданими? Райҳон Озода ё Юлдузни? "Бахт келганда шукур қил”, "Ишқ шароби”даги трэкларни бирма-бир тинглар экансиз, ҳа ўша пайтлар хонандалар басамар ижод қилганига амин бўласан, киши. Кимга қанақа? Шахсан менга шундай туюлди!

                                                                                                                                                  Ayubhon

Просмотров: 466 | Добавил: FanatRayhon | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]