Главная » 2012 » Июль » 8 » Зиёда, Шахзода, Райхон, Муниса ва Отабеклар балнинг хакамлари!
11:26
Зиёда, Шахзода, Райхон, Муниса ва Отабеклар балнинг хакамлари!
 Фонд Форумнинг йирик ва "жажжи" лойихаси бўлган "Болалик шарафига!" хайрия бали бу йил 5чи маротаба ўтказилди.

6-июль соат 17-30дан "Япон боғи" болакайларга тўлди. Мехмонларни киритиш билан боғлиқ ташкилий ишларнинг бироз оқсаши натижасида,  кўпчиликка қийинчилик туғдирганини айтмаса, бу тадбир юқори сифат, юқори кайфият ва юқори даражада амалга оширилди.

Кираверишда махсус  рўйхатдан ўтказиш станциялари мавжуд бўлиб, болажонларни исталган йўналишда саралаб турди.

 Модники ва Модницаларга Шахзода хакамлик қилди.





  Ёш мухбирлар учун Отабек Муталхўжаев микрофонни қандай тутишдан тортиб, камера олдида қандай ўзини тутишгача ўргатиб,  болакайлар иқтидорига бахо берди. 



Хунармандлар  оролчасида, куйлаш бобида хунарманд хонанда Зиёда бўлди. 




 


Райхон эса фотомоделликка жавобгар бўлди.





 Муниса Ризаева дизайнерликда хакам бўлиб, янгича қирраларини намоёнлади. Масалан туппа-тузук ижод намуналарини краска сепиб бежади)))))))))))



Шундан кейин концерт  бошланиб, Рашид Холиқов фарзандлари билан "Лейла" қўшиғини куйлаб, дастурни очиб беришди.



Хайрия кимошди саводосидан "Guli" брендидан, Гулнора Каримованинг шахсан дастхати ва тилаклари ёзилган аёллар "Клатч"и 500 АҚШ доллорига, GOOGOOSHAнинг дастхати туширилган янги альбоми эса  200 АҚШ доллорига сотилди. 

 

 Тантана болакайлар гурухининг, эстрадамиз хонандаларига пародияларидан, мени лол қолдиргани албатта Зиёдага пародия бўлди. Кўринишдан то сахнада ўзини тутишигача "ксерокопия" қилиб берди ўзиям. Рашид Холиқов ва Райхонга пародиялар хам ажойиб чиққан.

 Жажжи Райхончани сахна ортидан  росмана Райхон кутиб олиб, қучиб ўпиб қўйди. Кейин эса сахнага ўзи чиқиб куйлади.

 Шунингдек, Муниса Ризаева, Шахзода ва Сахро гурухлари куйлашди. Шахзодани эса, яна бир бора сахнага таклиф қилиб куйлаттиришди. Ўзиям Шахзоданинг мини концерти бўлди.

Гулнора Каримова ташриф буюриб, иқтидорли болакайларни тақдирлаш маросими ўтказилиб, осмонга шарлар учирилди.

Шу билан хайрия бали ўз якунига етди.
Просмотров: 780 | Добавил: FanatRayhon | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]