Главная » 2012 Июнь 28 » Фаррух Соиповни фақат салбий тарафларини кўраётганларга
09:58 Фаррух Соиповни фақат салбий тарафларини кўраётганларга | |
Фаррух Соипов билан сўнгги маротаба май ойининг охирги кунларида сухбатлашгандик (манба) Шу куни расмий эмас, диктофондан ташқарида янги бир лойихаси билан бўлишганди. Бироздан кейин бу хақида расман хабар беришга келишиб, сайтнинг "Пульс" бўлимида, яқин кунлар Фаррухнинг бир иқтидори хақида хабар берамиз деб анонс бергандик. Бироз вақт ўтиб, хозирда Фаррухга маъмурлик қилаётган Искандар Шукуров биз билан боғланди: -Хаммаси расман ишга тушиши билан сизни сайтингизда рекламани бошламоқчи эканлигимиз сир эмас. Анонсингиздан кейин бошқа мухбирлар шошган шекилу, лекин нима учун айнан хужжатини текшириб, лицензияси борми йўқми, яна харажатлари хақида кавлашганини тушунмадим. Нима учун асосий мақсадни борича кўрсатишмас экан? Ватанпарварлик рухиятида амалга оширилган лойиха эканлиги, Фаррухнинг яна бир ижодий қирраси бўлган дизайнерлик махорати хақида негадир хеч гап йўқ. Машхурлардан Жахонгир Позилжонов, Шахриёр, Алишер Узоқов, Умид Искандаров (Адиз Ражабов хам таклиф қилинган) ва Фаррухнинг ўзини суратлари миллий оханг, ўзбек колорити ва ватанга мухаббатни креатив равишда футболкаларда намоёнланган ижод намунасини мақсади аввало ватанпарварлик рухиятини тарғиб этиш. Кейин эса дунё миқёсида ўзбек миллий колоритини таништиришдаги яна бир кичик қадам. Фаррухнинг дунёқараши, овоз оханги ва куйлаш йўналиши европалашган бўлгани билан, миллийликка бўлган ифтихори кучли эканлигини, ўша кийиниш услубидаги, албатта биронта миллий артрибут бўлиши лозимлигидан хам билса бўлади. Эски фотосессиялари хам бунга далил. Сиз билан тасодиф учрашиб қолганимиздаги унинг миллий услубдаги сумкаси диққатингизни тортгани ёдингиздами? Хориж мехмонлари хам қизиқиб, қаердан сотиб олиш мумкинлиги хақида сўраганларини гувохи бўлганман. Хабарингиз бор, Фаррух Камолот ЁИХ тадбирларида фаол қатнашмоқда, кеча Андижон, бугун Бухоро ва хоказо. Андижондаги тадбирда иштирокимизда хориж делегациясига Фаррух мана шу креатив футболкаларидан совға қилганида уларнинг қувончини хамма кўрди. Хозирда футболкалар вилоятлардаги тадбирларда хайрия акцияси сифатида тарқатилмоқда. Дархақиқат, Фаррухнинг миллий қадриятларимизга бўлган қизиқиши ўзгача эканлигини, унинг ўша эски фотожамланмаларидан хам биламиз. Хайрия тадбирларидаги фаоллиги хам хамиша юқори темпда. Бунинг яққол исботи сифатида бизнинг қон топшириш акциямизга хам биринчилардан бўлиб келиб, қон топширганини айтиш мумкин. Француз тилини ўзлаштираётган Фаррух, айнан шу тилда ватанпарварлик рухиятида қўшиқ куйлагани, "Бу қандай бир диёрки" маъносидаги қўшиқда ватанпарварлик рухияти мадх этилиши хақида билиб, у билан боғландик: Фаррух Соипов;- Француз тили жудаям мураккаб тил экан. Жуда чиройлик тилу, лекин ўзлаштириш қийин кечмоқда, сўнгги пайтлар дарсларга хам қатнай олмадим. Лекин бу қўшиқни устида яхшилаб ишлаб, куйлаган қўшиқни француз тилини мукаммал биладиганларга эшиттирганимда, акцентсиз куйлаганимни эътироф этишди. Клип суратга олишни жудаям истайману, афсуски менинг ғояларим негадир маблағ билан чиқишмайди (кулади). Фаррухнинг маъмури Искандар Шукуров:- Фаррухнинг овоз оханги кўпроқ евро услубида куйлашга мосланган, унинг қизиқишлари хам ғарб йўналишидаги тароналар бўлгани сабабли, инглиз ва француз тилларида қўшиқ куйлашга қизиқади. Дунё миқёсида танилишга асосий сабаб хам, дунё миқёсидаги тилларда ижодини, иқтидорини намоёнлай олиши. Бунинг фақат ижобий тарафи бор, зеро Ўзбекистонлик деган номи туради. Кимдир хам буни қилиш керакку. Овоз махорати ва йўналиши тўғри келса ва тилни билса, бу дунё миқёсида танилишга бир қадам. Интилганга толеъ ёр, Фаррухни куйлаш махорати ва иқтидори эса исботталаб эмас. Яқин кунлар сайтимизда Фаррухнинг 40 минутлик "Showreel" видеолавхаси намойиш этилади. Мазкур видео кетма-кетлигида бугунги кунгача унинг иштирокидаги барча фильмлардаги ролларининг актерлик махорати ва иқтидор қирралари намоён бўлган сахналари акс эттирилган. "Showreel" - ғарб давлатларида актернинг видеорезюмеси сифатида қўлланилади.
| |
|
Всего комментариев: 0 | |