10:23 МАШҲУРЛАРИМИЗ ЭНДИ РАНГЛИ ФУТБОЛКАЛАРДА! | |
Актёр Фаррух Соипов ва актёр Умид Искандаровлар 6 ой мобайнида, муҳим ғоя устида иш юритдилар. Улар «F&U Production» фирмасини ташкил этиб, «F&U» бренди остида, «I Love Uzbekistan» номли, рангли футболкалар коллекциясини яратдилар. Бу футболкаларда Ўзбекистон юлдузларининг миллий элементлар уйғунлашган суратлари, акс этган. Ҳали Футболкалар сотувини йўлга қўйиш учун лицензия олинмаганлиги туфайли, бу рангли футболкалар сотуви, тўлиқ йўлга қўйилмаган. Ҳозирда рангли футболканинг 5 хили ишлаб чиқарилган. Биринчиси, актёр Фаррух Соиповнинг сурати билан, суратда тўлиқ миллий кўринишда, яъни дўппи ва чопон, қўлида чиройли патир нон ва «Ўзбекистонга хуш келибсиз!» ёзуви билан; Иккинчиси, актёр Умид Искандаров сурати билан, суратда актёр костюм-шим кийиб, қўлида миллий таомларимиздан сомса ушлаб турибди. "Uzbek men" ёзуви билан; Учинчисида актёр, режиссёр ва хонанда Жаҳонгир Позилжонов 4 хил қиёфада, чопонда, кўйлакда, учинсида бир лаган миллий таомимиз палов билан, тўртинчисида мушагини кўрсатиб, "Палов мени кучайтирди" ёзуви билан; Тўртинчиси, хонанда Шаҳриёр эса, миллий элементлари уйғунлашган рангли, ўзининг рэп йўналишига тўғри келадиган костюмда, (костюмдаги ранглардан байроғимиз образи келиб чиққан), бахтиёр қиёфада, "Менинг шаҳримга хуш келибсиз" ёзуви билан ва бошидаги бандамкасига "Тошкент" деб ёзилган. Яъни, "Менинг шаҳрим Тошкентга хуш келибсиз!" Бешинчиси эса, суратда актёр Алишер Узоқов, доиранинг ичида, пиёлада чой ичиб ўтирибди. Бу бренднинг рамзи "Тишланган патир" бўлиб, яъни, "ўзбекларда фарзандини йўлга кузатганда одатда, нон тишлатилиши ҳам назарда тутилган ва она юртдан ташқарида бўлган ўзбеклар ҳам, она юртга қайтсинлар, деган рамзий маъно бор. Бу нонни еган инсон, албатта, юртига қайтади" деган маънода ҳам, деб маълум қилди, Фаррух Соиповнинг ҳамкори, актёр Умид Искандаров. Ушбу патир рамзи Футболкаларнинг енг тарафида, доира ичида жойлаштирилган | |
|
Всего комментариев: 0 | |